Саида Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилишича, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи билан ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида шериклик муносабатларини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар
Изоҳ