• 11 949 сўм
    -52.91
  • 13 922 сўм
    -52.05
  • 166 сўм
    -0.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 949 сўм
    -52.91
  • 13 922 сўм
    -52.05
  • 166 сўм
    -0.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 10:34

Фабио Каннаваро Канадага учралган мағлубият сабабини айтди

Фабио Каннаваро Канадага қарши ўртоқлик ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

298
0
ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Канадага қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг матбуот анжуманида ўйин, жамоа ҳолати ва келажакдаги режалар ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ўртоқлик учрашувлари хатолар устида ишлаш учун муҳим имконият ҳисобланади.

“Ҳар қандай ўйинда хатолар бўлади. Муҳими, бундай камчиликларни расмий учрашувларда эмас, айнан ўртоқлик ўйинларида аниқлаш ва тузатишдир”, — деди Каннаваро.

Мураббий биринчи бўлимдаги ўйиндан мамнун эканини билдириб, жамоа ихчам ва агрессив ҳаракат қилганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, иккинчи бўлимда тўп назоратини кўпроқ қўлга олишга уринишган, бироқ интенсивлик пасайиб кетгани сабаб айрим хатоларга йўл қўйилган.

Каннаваро жамоа билан юқори интенсивликда ўйнаш устида ишлаётганини ҳам алоҳида таъкидлади. У Осиё футболи ва халқаро футбол ўртасида сезиларли фарқ борлигини, бироқ биринчи бўлимда терма жамоа ўйинида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрганини айтди.

Шунингдек, италиялик мутахассис Канада терма жамоасининг сўнгги йиллардаги тараққиётини юқори баҳолади.

“Канада футболи сезиларли даражада ривожланди. Бугун ҳам жуда иқтидорли футболчиларни кўрдим”, — деди у.

Жароҳатлар масаласига тўхталган мураббий ҳозирча жиддий муаммолар кузатилмаганини, футболчиларнинг ҳолати яқин кунларда яна текширилишини маълум қилди. Унинг фикрича, учрашувдаги энг катта қийинчиликлардан бири совуқ об-ҳаво бўлган.

Каннаваро стадионга ташриф буюриб, жамоани қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдирди.

ЖЧдаги рақиблар — Португалия, Колумбия ва Конго ҳақида гапирар экан, мураббий бу жамоаларнинг кучини эътироф этди. У футболчиларга Жаҳон чемпионатидаги иштирокдан завқланиш кераклигини уқтирганини айтди.

“Бу Ўзбекистон тарихидаги илк Жаҳон чемпионати. Футболчиларга айтадиган гапим битта — бундан завқланинг. Бундай имконият ҳар доим ҳам насиб этавермайди”, — деди Каннаваро.

Мураббий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам илиқ фикр билдириб, унинг салоҳияти жуда юқори эканини таъкидлади.

“Ҳусанов жуда яхши футболчи. У ҳали янада ривожланиши мумкин. Баъзан ҳаддан ташқари агрессив бўлиб кетади, аммо вазиятларни яхшироқ ўқишни ўрганмоқда. Ҳимоячи сифатида у жуда кучли футболчи”, — дея хулоса қилди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

298
0

Изоҳ