Оҳангарон шаҳар жиноят ишлари бўйича судида Мудофаа вазирлиги тизимида ишловчи 39 ёшли М.Т.га нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиш бўйича маъмурий иш кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.
Иш материалларига кўра, эркак нотаниш қизни Оҳангарон шаҳрига олиб бориш мақсадида ўз автомобилига миндирган.
Йўл давомида у қиз билан танишган. Шундан сўнг эркак унинг қўлидан ушлаб ўзига тортган, қаршилик кўрсатишига қарамасдан қучоқлаган ҳамда оёқларидан ушлашга уринган. Шу тариқа у қизга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этган.
Суд мажлисида М.Т. ушбу ҳаракатларни содир этганини тан олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдириб, оиласининг ягона боқувчиси эканини, икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини айтган ва суддан енгиллик сўраган.
Суд қарори билан М.Т. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ