• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:13

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

Тегишли фармон президент томонидан имзоланди. У 1 июндан кучга киради.

136
0
Shutterstock

Аввалроқ мамлакатда 1 апрелдан бошлаб қатор товар ва хизматлар, жумладан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун нақд пулда тўлов қилишга чекловлар жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик алкоголь ва сигареталарни нақд пулга сотишни қайта тиклаш таклифи илгари сурилди. Бу таклиф президентга тақдим этилган кичик бизнес ўсиши учун қулай шарт-шароит яратишга оид тақдимотда янграган.

Президент томонидан имзоланган янги фармонга кўра, 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиши мумкин бўлади.

Ҳужжатда айтилишича, меҳмонхона ва умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини нақд пул қабул қилган ҳолда сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, сотиш учун харид қилинган алкоголь маҳсулотлари рақамли маркировкадан фойдаланилганда якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.

Шунингдек, ҳужжатда 2027 йил 1 январдан қўшимча янгиликлар жорий этилиши қайд этилган. Алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ва умумий овқатланиш муассасаларида реализация қилиш ҳуқуқи учун лицензия ҳамда йиғимлар бирлаштирилади. Уларнинг ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи этиб белгиланади.

136
0

Изоҳ