• 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:17

Қурбон ҳайити муносабати билан ҳудудларга қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

Қўшимча рейслар Зармитан, Нурота, Зарафшон, Учқудуқ, Хатирчи, Қарши, Шаҳрисабз, Узун, Хива ва Нукус йўналишларида амалга оширилади.

92
0

Жорий йил 22 майдан бошлаб “Тошкент” автовокзалидан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда. Байрам кунларида йўловчилар оқимини таъминлаш мақсадида амалдаги 85 та рейсга қўшимча равишда яна 23 та қатнов йўлга қўйилди.

Қўшимча рейслар Зармитан, Нурота, Зарафшон, Учқудуқ, Хатирчи, Қарши, Шаҳрисабз, Узун, Хива ва Нукус йўналишларида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, талабдан келиб чиққан ҳолда байрам дам олиш кунлари давомида қўшимча қатновлар узлуксиз ташкил этиб борилади. Чипталарни “Тошкент” автовокзали чиптахоналари, шунингдек ATTO ҳамда avtoticket.uz орқали онлайн харид қилиш мумкин.

92
0

Изоҳ