• 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:02

Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасида гуманитар ёрдам юборди

Гуманитар юк таркибидан дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган.

96
0
ТИВ

Ўзбекистон Эронга навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини юборди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. 

15 та юк машинасида жўнатилган гуманитар юк таркибидан дори-дармонлар ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Гуманитар ёрдам «Артык – Лютфобод» назорат-ўтказиш пункти орқали Эрон томонига топширилди.

Тадбирда Равшан Алимов, Али Можтаба Розбехани, Можтаба Базмара, шунингдек, Эрон ТИВининг Хуросон-Разавий вилоятидаги вакили Ҳайдари Фард ҳамда божхона, тиббиёт ва гуманитар ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Эрон томони мамлакат президенти ва Ўзбекистон халқига ушбу мураккаб даврда кўрсатилаётган қўллаб-қувватлов учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, мазкур гуманитар ташаббус икки давлат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлашнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

96
0

Изоҳ