Жорий йилнинг 5 май куни соат тахминан 19:37 атрофида Наманган вилоятининг Давлатобод туманида 2013 йилда туғилган вояга етмаган бола гилос мевасини ейиш мақсадида шу ерда ўрнатилган юқори кучланишли электр трансформатор устига чиққан вақтида электр токи таъсирига тушиб, ток уриши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда "Миллар" дастурида маълум қилинди.
Ҳодиса жойига Давлатобод туман прокурори, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи вакиллари чиқишиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Вояга етмаган боланинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-"В" синф ўқувчиси бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш доирасида Давлатобод туман электр таъминоти корхонаси ходимларининг фаолияти юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Изоҳ