Қарорга кўра, пойтахт метросида йўл ҳақи масофага боғлиқ бўлади — йўловчилар бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайдилар.
Шу билан бирга, аҳолининг айрим тоифаларига имтиёзлар берилади (муайян гуруҳлар учун махсус шартлар).
Шунингдек, кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Тошкент метрополитени" АЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига хорижий тажриба асосида метрополитенда йўл ҳақини тўлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Тизимни 2027 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, тегишли таклифлар метрополитен кузатув кенгаши билан келишилгандан сўнг 6 ой ичида Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.
Изоҳ