“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2030 йилгача метронинг кунлик йўловчи ташиш ҳажмини 1,8 млн нафарга етказиш, бекатлар сонини 79 тага, линиялар узунлигини эса 103 кмгача ошириш режалаштирилган. Шунингдек, поездлар ҳаракат интервали 2-3 дақиқагача қисқартирилади.
2028 йил якунига қадар метро бекатлари кириш жойлари ва ўтиш йўлакларида хавфсизликни таъминлаган ҳолда вендинг аппаратлари ҳамда кичик кўчма савдо объектлари жойлаштирилади.
Шу билан бирга, метро станциялари олдида “Park & Ride” тизими жорий этилиб, автотураргоҳдан фойдаланган йўловчиларга чипта учун чегирмалар берилади. Автотураргоҳ тўловини метро чиптаси орқали қоплаш механизми ҳам йўлга қўйилади.
Қарор асосида хусусий тадбиркорларга метро тоннеллари ва бекатларида аукцион орқали ижара асосида хавфсиз фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади.
Изоҳ