• 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:19

Энг яхши таълим муассасалари педагогларига авиач ва темирйўл чипталари учун чегирмалар берилиши мумкин

Энг яхши таълим муассасалари ўқитувчи ва педагоглари йилда бир марта мамлакат бўйлаб самолёт ва поезд чипталарини чегирма билан харид қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

102
0
uznews.uz

Транспорт вазирлиги “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун таълим ташкилотлари педагогларига авиа ва темирйўл чипталари қийматига чегирмалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун авиа ва темирйўл чипталарига йилда бир марта чегирма бериш тартибини доимий асосда жорий этиш таклиф этилмоқда:

  • республика рейтинги ТОП-100 талигига кирган умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига;
  • ТОП-20 га кирган техникумлар педагогларига;
  • ТОП-10 га кирган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларига.

Лойиҳага мувофиқ, авиачипталар ва темирйўл чипталарининг тариф қисмига 15 фоиз миқдорида чегирма берилади.

Чегирма иқтисод класс авиачипталарига, шунингдек, тезюрар поездлардан ташқари поездларнинг плацкарт ва купе вагонларидаги эркин савдодаги чипталарга татбиқ этилади.

Бунда сафар тўғридан-тўғри маршрут бўйича — бир томонлама ёки бориб-келиш шаклида амалга оширилиши белгиланган.

Лойиҳа муҳокамаси 3 июнга қадар давом этади.

102
0

Изоҳ