• 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:36

Собиқ профилактика инспектори маст ҳолда содир этган ўлимли ЙТҲ учун 4 йилга қамалди

Ҳодиса Шовот туманидаги автомобиль йўлида кечки пайт содир бўлган. Автомобиль бетон тўсиққа урилиб ағдарилган, оқибатда йўловчи ҳалок бўлган.

92
0
uznews.uz

Суд ҳужжатларига кўра, 2025 йил 23 декабрь куни соат тахминан 22:40 ларда Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги профилактика кичик инспектори Д.Ю. маст ҳолатда Cobalt автомобилини бошқариб кетаётган вақтда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. У юқори тезликда ҳаракатланган ва натижада автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Автомобилда бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ўлимга очиқ бош мия жароҳати, бош суяги синиши, мияга қон қуйилиши ҳамда бош қисмидаги оғир шикастланишлар сабаб бўлган.

Судда Д.Ю. айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унинг айтишича, ўша куни ишдан сўнг кафеда дўстлари билан учрашиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Кейин танишларидан бири уни уйига ташлаб қўйишни сўраган. Шундан сўнг улар яна бир таниши билан бирга судланувчининг марҳум отасига тегишли бўлган автомобильда йўлга чиққан.

Айбланувчининг сўзларига кўра, у йўлда “Жигули” автомобилини қувиб ўтишга уринган пайтда чуқурга тушиб кетган, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган.

Суд Д.Ю.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси қаттиқ қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлиш) билан айбдор деб топди. Унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

92
0

Изоҳ