Сурхондарё вилоятида фирибгарликда гумонланиб, муқаддам судланган "K.М." нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси ушланди.
Фуқаро Х.Ш. бошқа шахслар билан жиноий тил бириктириб, олтита ҳудудда яшовчи 63 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган. Бунинг учун у улардан 408 800 доллар олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ