Аввалроқ, Элдор Эркинович Адилов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Президент қарори билан вазирнинг қуйидаги ўринбосарлари ҳам тайинланди:
- Отабек Суннатович Имомов Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Асамутдинов Жалолиддин Шарафутдинович соғлиқни сақлаш вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига;
- Худойқулов Адҳам Юсупович Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига;
- Мухамедов Шерзод Дилмуратович Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига;
- Умурзоқов Илҳомжон Ўринбой ўғли соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари - Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаган.
Изоҳ