• 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:17

Ёш оталарга таътил бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Шунингдек, иш жойида тазйиқ ёки зўравонликдан жабр кўрган ходимлар қўшимча таътил олишлари мумкин.

144
0
A/Iuznews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Меҳнат кодексига ўзгартиришлар биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзгартиришларга кўра, қонун лойиҳаси билан ишлаётган эркакларга турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа болаларни парвариш қилиш учун бола туғилганда қисқа муддатли ҳақ тўланадиган таътил жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, тегишли таклиф ўтган йилнинг декабрь ойида парламент қуйи палатасига киритилган эди. Ўшанда депутатлар бу мамлакатда гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давомига хизмат қилишини таъкидлаган эди.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликни тақиқловчи, шунингдек, бундай ҳаракатлардан жабрланганларга қўшимча таътил беришни назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.

144
0

Изоҳ