• 11 953 сўм
    15.13
  • 14 022 сўм
    60.73
  • 159 сўм
    0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 953 сўм
    15.13
  • 14 022 сўм
    60.73
  • 159 сўм
    0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:13

086 шаклдаги тиббий маълумотномани энди my.gov.uz портали орқали онлайн олиш мумкин

Саломатлик ҳолатини тасдиқловчи маълумотномани қўшимча ҳужжатларсиз ва бепул онлайн олиш мумкин.

92
0
uznews.uz

Ўзбекистонда 086 шаклдаги тиббий маълумотномани олиш жараёни соддалаштирилди. Энди уни my.gov.uz портали орқали онлайн расмийлаштириш мумкин. Илгари фуқаролар поликлиникаларга қайта-қайта бориб, навбатда туришга мажбур бўлган бўлса, эндиликда хизмат тўлиқ рақамлаштирилди.

086-шаклдаги маълумотнома турли тоифадаги фуқаролар учун талаб қилинади. Хусусан, олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларга кираётган абитуриентлар, ишга жойлашаётган спортчи ва иш изловчилар, судьяликка номзодлар, шунингдек, "Мурувват" ва "Саховат" уйларига йўлланма олган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади.

Ҳужжатни олиш учун порталга кириб, "Соғлиқни сақлаш" бўлимига ўтинг ва 086-шаклдаги маълумотномани расмийлаштириш хизматини танланг, шундан сўнг тайёр ҳужжатни юклаб олинг.

Бунда шуни инобатга олиш муҳимки, маълумотнома тизимда фақат тегишли муассасада тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг шакллантирилади. Шифокорларнинг хулосалари маълумотлар базасига киритилгандан сўнг, ҳужжатни масофадан туриб олиш мумкин бўлади.

92
0

Изоҳ