• 11 953 сўм
    15.13
  • 14 022 сўм
    60.73
  • 159 сўм
    0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 953 сўм
    15.13
  • 14 022 сўм
    60.73
  • 159 сўм
    0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 17:06

Навоийда Nexia ва юк машина иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Енгил автомобиль ҳайдовчиси тезликни ошириб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб юк машина билан тўқнашиб кетган.

90
0
Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 2 май куни соат 07:20 ларда А-379 "Навоий-Учқудуқ" автомобиль йўлининг Конимех тумани ҳудудидан ўтган 142-143-километрларида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси Н.Ж. тезликни ошириб юбориши оқибатда хавфли бурилишда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Scania 114L автомобили билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси олган оғир тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

90
0

Изоҳ