• 11 953 сўм
    15.13
  • 14 022 сўм
    60.73
  • 159 сўм
    0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 953 сўм
    15.13
  • 14 022 сўм
    60.73
  • 159 сўм
    0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:07

Мамлакат бўйлаб қувватлаш станциялари сонини 4000 тага етказиш режалаштирилган

2030 йилга бориб мамлакатда электромобиллар сони 5 баробар ошиши кутилмоқда, шу боис соҳани қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш чоралари ишлаб чиқилмоқда.

100
0
uznews.uz

Энергетика вазирлиги республикада электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш ва уларни қувватлантириш инфратузилмасини тизимли ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Хусусан, зарядлаш станциялари учун ер участкаларини бошланғич нархи баҳоланган қийматининг 50 фоизи миқдорида бўлган электрон аукцион савдоларига чиқариш таклиф этилмоқда.

Бунда қуйидаги бир қатор талаблар белгиланган:

• тез зарядлаш станциялари бир-бирига жуда яқин жойлаштирилмайди;

• ҳудудлар ўртасидаги йўлларда станциялар ҳар 20 км масофада жойлаштирилади (тармоқ юкламасини ҳисобга олган ҳолда 5 тагача терминал);

• мажбурий метрологик текширув жорий этилади;

• барча станциялар ҳар икки йилда бир марта текширувдан ўтказилади;

• текширилмаган станциялардан фойдаланиш тақиқланади.

Тушунтириш хатида 2025 йил охирига келиб электромобиллар сони тахминан 100 минг донадан ошгани қайд этилган. Қарор лойиҳасида назарда тутилган рағбатлантирувчи чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 400-500 мингтага, 2035 йилга бориб эса 1,5-2 млн донага етиши кутилмоқда.

Транспорт соҳасида ёқилғи истеъмолини камайтириш нуқтаи назаридан, битта электромобиль йилига ўртача 1,5-2 минг куб метр метан газини тежаш имконини беради. Шундан келиб чиқиб, 2030 йилга бориб электромобиллар сонининг ортиши ҳисобига йилига 600-800 млн куб метр табиий газ тежалиши кутилмоқда.

Бу атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга, транспорт соҳасининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга, шунингдек, энергия ресурсларидан янада самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳада назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2026 йилда электромобилларни қувватлаш станциялари сонини 4 мингтага етказиш режалаштирилган.

Лойиҳа муҳокамаси 17 майга қадар давом этади.

100
0

Изоҳ