• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:02

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банки йиғилишида иштирок этади

Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакат делегациялари, хорижий ҳукуматлар вакиллари ва дунёнинг етакчи компаниялари топ-менежерлари иштирок этади. Президент матбуот хизмати бўлажак ташриф дастурини эълон қилди.

82
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3-4 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилишида иштирок этади.

Президент тадбирнинг очилиш маросимида нутқ сўзлайди, шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказади.

Йиғилишнинг асосий мавзуси - "Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш."

Қайд этилишича, форум глобал ва минтақавий иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун асосий халқаро майдонлардан бирига айланади.

Иштирокчиларнинг диққат марказида "яшил" трансформация, энергетикага ўтиш, рақамлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат таъминот занжирларининг барқарорлиги ва бошқа масалалар бўлади.

Беш кун давом этадиган саммитда 100 дан ортиқ давлатдан делегациялар, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва бошқа институтлар раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, 2 мингга яқин хорижий ҳукуматлар вакиллари, етакчи хорижий компания ва банклар, трансмиллий корпорацияларнинг топ-менежерлари ва нуфузли экспертлар иштирок этади. Жами 4 мингдан ортиқ делегат иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилдан буён ОТБ аъзоси ва унинг энг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Лойиҳаларнинг умумий портфели қарийб 16 миллиард долларни ташкил этади. Ўзбекистон банкнинг йиллик йиғилишига иккинчи бор мезбонлик қилмоқда.

82
0

Изоҳ