Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Қарши шаҳрида табиий газни талон-торож қилган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси аниқланди.
"А.Х.О." МЧЖга қарашли станцияда иккита компрессор қурилмаси орқали газдан ноқонуний фойдаланиш амалга оширилган.
Натижада газ таъминоти ташкилотига 1 млрд 652 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ