• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 14:04

Тошкентда профилактика инспектори $10 минг билан ушланди

У фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиб, уни жавобгарликка тортишни ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

115
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори 1995 йилда туғилган фуқародан ноқонуний равишда 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, инспектор 2025 йилнинг декабрь ойида мазкур фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш орқали IT-хизмати кўрсатиш эвазига фирибгарлик йўли билан чет эл фуқаросидан 450 минг АҚШ доллари олган 1990 йилда туғилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортишни ваъда бериб, ушбу пул маблағини талаб қилган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ИИО томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ҳозирда катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

115
0

Изоҳ