• 11 975 сўм
    -54.41
  • 14 008 сўм
    -57.63
  • 160 сўм
    -0.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -54.41
  • 14 008 сўм
    -57.63
  • 160 сўм
    -0.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 16:50

Чирчиқда ижтимоий тармоқларда зарарли APK файлларни сотиш билан шуғулланган йигит ушланди

Жиноятчи томонидан сотиладиган зарарли дастурлар ёрдамида Telegram аккаунтларига кириш, бошқаларнинг SMS хабарларини ўқиш, шунингдек, тўлов тизимларидан пул ўғирлаш мумкин.

109
0
Коллаж UzNews.uz

Тошкент вилоятида Telegram мессенжери орқали зарарли APK-файлларни сотиш билан шуғулланган йигит қўлга олинди.

Қўлга олинган 2005 йилда туғилган шахс ўзи ишлаб чиққан вирус дастурларини 100 минг сўмдан 300 минг сўмгача сотган.

У ижтимоий тармоқларда ўзининг APK-файлларини тарқатган, шунингдек, мижозларга дастурлардан фойдаланишда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда техник ёрдам кўрсатган.

Маълум қилинишича, жиноятчи сотган дастурлар Telegram аккаунтларига рухсатсиз кириш, SMS-хабарларни ўқиш, шунингдек, фуқароларнинг тўлов тизимларидан пул ўғирлаш имконини берган.

Аниқланишича, қўлга олинган шахс Telegram’даги 5 дан ортиқ гуруҳ ва каналларнинг администратори бўлиб, уларда мунтазам равишда зарарли дастурларнинг имкониятлари ҳақида кўрсатмалар ва постлар эълон қилинган.

Тинтув давомида гумонланувчидан унинг жиноий фаолиятига далил бўлган ноутбук, телефон, қаттиқ диск ва иккита банк картаси мусодара қилинди.

Қўлга олинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

109
0

Изоҳ