• 12 020 сўм
    4.52
  • 14 048 сўм
    -3.13
  • 159 сўм
    -1.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 020 сўм
    4.52
  • 14 048 сўм
    -3.13
  • 159 сўм
    -1.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 09:34

Тошкент вилоятида $63 минг талаб қилган ФВВ туман бўлинмаси бошлиғи ушланди

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлинмаларидан бирининг раҳбари тадбиркордан фойдали давлат шартномасини олишда гўёки ёрдам бергани учун "улуш" талаб қилган.

70
0
Видеодан кадр

ДХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлинмаларидан бирининг раҳбари 25 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, қўлга олинган шахс МЧЖга вазирликдаги ҳамкасблари орқали туман ҳудудидан оқиб ўтувчи учта канал қирғоқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, бетон йўл ўтказгичлар қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик шартнома тузишда ёрдам берган.

Бунинг учун у МЧЖ раҳбаридан 63 минг доллар миқдорида "улуш" талаб қилган. Жорий йилнинг март-апрель ойларида амалдор ушбу суммадан 24 минг доллар олган.

Қолган 39 минг доллардан яна 25 минг долларни Tracker русумли хизмат автомобилида олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

70
0

Изоҳ