• 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:34

Instagram орқали одамларни Сурияга келишга даъват қилган шахс қамалди

У Суриядаги танишининг кўрсатмалари билан бошқа танишларини ҳам Сурияга бориб, жангда қатнашишга кўндиришга ҳаракат қилган.

198
0
uznews.uz

Тошкентнинг Қорақамиш мавзесида яшаган, 2018 йилда Сурияга чиқиб, жангари гуруҳларга қўшилган Ҳасан Инстаграм орқали ёшларни алдаш ва қуролли можароларга жалб қилишга ҳаракат қилган. 30 ёшли М. исмли шахс унинг чақириқларига алданган.

“Суриядаги бир бола билан салом-алигим бор эди. Ёшлигимдан, мактабдан таниганман. 2024 йил мобайнида шу диний-террористик видеоларни кўриб, ишқибоз бўлиб қолдим. Уни билмаганман, ўша Инстаграмда гаплашганман, салом-алик қилиб кўрганман. Кейин у мени “мана шу ердаман” деб, ўз таъсир доирасига тушириб қўйди-да мени’’, - дейди М.

У Суриядаги бузғунчи маслакдошининг кўрсатмалари билан Қозоғистон орқали Сурияга йўл олиш режасини тузди. Самолётга чипта олиш учун машинасини сотган.

“Мен сени Туркияга учиб келсанг, Туркиядан ўзим кутиб оламан. Йўлда олиб кириб кетамиз”, - деди М.

У ҳатто бирга ишлайдиган қариндошларига жангларда қатнашиш фарз экани ҳақида нотўғри маълумотлар берган ва уларни ҳам Сурияга кетишга чақирган.

Бундан ташқари М. яна 3 нафар дўстларини ҳам Сурияга келишга даъват қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўрт оғайни йигитларни қўлга олди ва уларнинг диний экстремизм мазмунидаги маърузаларни тинглагани аниқланди.

Суд танишининг чақириғи билан Сурияга кетишни режа қилган М.ни айбдор деб топиб, қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Судланувчи Жиноят кодексининг 156-моддасининг 2-қисми ва 244-прим 2-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

198
0

Изоҳ