Аниқланишича, Қўшкўпир туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс Урганч тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 4 кг 407 гр опий моддаси топилиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, "Беруний–Урганч" йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси Урганч туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ундаги йўловчига тегишли 4 кг 541 гр опий борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Маълум қилинишича, ҳар икки ҳолатда ҳам ушбу наркотик моддалар Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, Хоразм вилоятида сотиш орқали даромад олиш режалаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мутасаддилар гиёҳвандликка қарши курашда фуқароларни бефарқ бўлмасликка чақириб, шубҳали ҳолатлар ҳақида тегишли идораларга хабар бериш зарурлигини таъкидламоқда.
Изоҳ