Ўзбекистонда молиявий жарималарни ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади "молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 1 октябрдан бошлаб ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
• қарор топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
• қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш.
Ваколатли органнинг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан жарима ва пеня 15 кун ичида мутаносиб равишда қайтарилиши лозим.
Белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 1/300 қисми миқдорида фоизлар ҳисобланади.
Изоҳ