Расмий учрашувдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар.
Ташриф чоғида Қуръон тиловат қилиниб, қардош халқларимиз тинчлиги ва равнақи учун дуолар қилинди.
Ўзбекистон президенти ташаббуси билан мажмуа янада ободонлаштирилиб, тарихий қиёфаси тикланди. Аввало, Тоқи Миён дарвозасидан мақбарагача бўлган тарихий йўлак қайтадан очилди. Тоқи Миён дарвозасининг икки томонида боғлар барпо этилган. Музей, таҳоратхоналар қурилган. Манғитлар сулоласидан бўлган Бухоро хонлиги ҳукмдори Дониёлбий қурдирган мадраса қайта тикланади.
Изоҳ