• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 10:10

Навоийда 13 млрд сўмлик олтин руда қазиб олганлар ушланди

Олтин таркибли рудани ноқонуний қазиб олиш давлат фонди ерларида олиб борилган. Жами 200 кг дан ортиқ ярим ишлов берилган олтин мусодара қилинди.

92
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда давлат захирасидаги ерларда таркибида олтин бўлган рудаларни қазиб олиб, кимёвий қайта ишлов бериш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари фош этилди.

Аниқланишича, уларга Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бошчилик қилган бўлиб, у Навоий вилоятининг Кармана туманидаги паррандачиликка ихтисослашган хўжалик биносини ижарага олиб, яширин цех ташкил этган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 200 кг ярим тайёр олтин, 200 дона қопда олтин моддаси бўлган қум ва тошлар, 300 кг кимёвий воситалар, 1 дона махсус лаборатория жиҳози, 8 дона газ баллон, 1 дона махсус тегирмон ва бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига ва экологияга етказилган зарар тахминан 7 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан 1988 йилда туғилган фуқарога нисбатан ЖКнинг 196²-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навбаҳор туманида кузатилган ҳолатда эса маҳаллий МЧЖ раҳбари сохта рухсатнома асосида, "Сармишсой" давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги 8 гектар майдонда 19 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда олтин қазиб олиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида 6 кг ярим тайёр олтин, 430 тоннадан ортиқ таркибида олтин моддаси бўлган рудалар, 1,4 кг кимёвий воситалар, 4 та юк автомобили, 4 та юкловчи трактор ҳамда асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6,1 млрд сўмлик қазилма бойликлар талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан лаборатория таҳлиллари тайинланиб, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

92
0

Изоҳ