Бугун, 30 март куни соат 18:00 да Тошкент халқаро аэропортига Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Шанхайдан MU6037 рақамли илк рейси қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар қилди.
Бортда 265 нафар йўловчи бўлган самолёт анъанага мувофиқ сув аркаси билан кутиб олинди. Шунингдек, пойтахт аэропортида Тошкентдан Шанхайга илк йўловчилар учун рўйхатга олиш жараёни ҳам тантанали равишда бошланди.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Парвоз вақти тахминан 8 соатни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал China Eastern авиакомпанияси Сиань — Тошкент йўналиши бўйича ҳам парвозларни амалга оширган.
Изоҳ