• 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:17

Ипотека кредитлари учун давлат субсидиясига аризалар қабул қилиш бошланди

Жорий йилда 30 000 нафар фуқарога жами 2,7 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

109
0
uznews.uz

Бугун, 16 март соат 14:00 дан бошлаб, ипотека кредитлари учун давлат субсидиясига аризалар қабул қилиниши йўлга қўйилди. 

Президентнинг 2026 йил 27 январдаги ПФ–29-сонли Фармонига асосан, жорий йилда 30 000 нафар фуқарога жами 2,7 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Кредитнинг юқори миқдорлари қанча?

Тошкент шаҳри учун: 480 млн сўмгача.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун: 380 млн сўмгача.

Кимлар ариза топшириши мумкин? (Асосий талаблар):

Балл тизими: Ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплашингиз лозим.

Уй-жой йўқлиги: Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида шахсий турар жой мавжуд бўлмаслиги шарт.

Даромад чегараси (ойлик ўртача):

Вилоятларда: 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача.

Тошкент шаҳрида: 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача. (Бу даромадга яқин қариндошларнинг даромадини ҳам қўшиш мумкин).

109
0

Изоҳ