• 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:38

"Бундай қонунсизлик тарихда бўлмаган": Расул Кушербаев Тошкент ҳокимлиги ҳаракатларини танқид қилди

Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси раисининг маслаҳатчиси ўз мурожаатида пойтахт раҳбариятининг бир қатор қарорларини - дарахтларни кесиш, электр қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш, бекатлардаги дўконларни бузиш ва тадбиркорларга босим ўтказишни танқид қилди.

216
0
Видеодан кадр

Собиқ депутат, ҳозирда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербаев пойтахт ҳокимлиги ва амалдаги ҳоким Шавкат Умурзоқовни кескин танқид қилди.

У ўз видеомурожаатида фуқаролар раҳбариятнинг ҳаракатлари ҳақида очиқ гапиришдан қўрқишини, бироқ у сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, пойтахтда содир бўлаётган воқеалар одамларнинг ҳокимият ва қонунларга бўлган ишончига путур етказаётгани ҳақида гапиришга қарор қилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, пойтахтда, бир томондан, экологияга душманлик муносабати ва дарахтларнинг кесилиши, бошқа томондан, турли баҳоналар билан электр қувватлаш станцияларининг ўчирилиши ва бузилиши, шунингдек, хусусий мулк бўлган дўкон-бекатларнинг демонтаж қилиниши кузатилмоқда. Унинг таъкидлашича, бундай объектлар, гарчи қонуний равишда ўрнатилган бўлса ҳам, кўпинча суд қарорисиз бузиб ташланади, бу эса Конституцияга зиддир.

"Буларнинг барчаси Тошкентни бошқараётган ҳозирги ҳоким ва унинг жамоаси энг ёмон ҳоким ва энг ёмон жамоа сифатида тарихда қолишини англатади. Тошкент шу пайтгача бундай қонунбузар, Конституция бузувчи ҳокимни кўрмаган эди. Эсимни танибманки, бунақасини кўрмаганман," - деди Расул Кушербаев.

Шунингдек, у шаҳар ҳокимлигининг амалдаги раҳбарини аввалги Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан таққослади.

"Одамлар баъзан Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан эътироз билдиришарди, хафа бўлишарди, норози бўлишарди, лекин бу одам ҳам халқ билан мулоқот қиларди. Қанчалик қийин бўлмасин, журналистлар билан гаплашарди. Саволларга жавоб берарди. Ҳозирги ҳоким эса Тошкент ҳокимлигини қандайдир прокуратурага айлантириб қўйди. Қўрқинчли идорага. Улар фақат янги солиқларни ўйлаб топиш, кўчаларни торайтириб чизиб қўйиб унга пул тўланадиган нарса қилиб қўйиш, агар кўчада дўкон номи бўлса уни олиб ташлаб унга ҳам реклама сифатида пул тўлашга мажбур қилиш, шундан пул ишлаш," - дея қўшимча қилди Расул Кушербаев.

Унинг қўшимча қилишича, пойтахт маъмуриятининг бундай сиёсати нафақат хорижий инвесторларнинг, балки одамларнинг ҳам президентга бўлган ишончига путур етказади.

"Президентнинг берган ишончидан фойдаланиб, президент "ҳокимларга тегмаларинг" деган бир иккита идораларга берган топшириғидан фойдаланиб, Конституцияни истаганча бузяпсизлар. Конституцияни ишлашига кафолат берган шахс президент бўлади. Сиз президентни обрўсизлантириш билан шуғулланяпсизлар. Тошкентда бунчалик қонунсизлик, яъни қонунбузарлик ҳокимият томонидан бўлмаган. Ўзбекистон қонунсиз давлат эмаску, Ўзбекистонни "бандит" давлатга ўхшаб кўрсатиб беряпсизлар. Бутун дунёга ҳокимчалик шарманда қиладиган одам бўлмаяпти ҳозир," - деди у.

Шунингдек, у пойтахт ҳокимиятининг хатти-ҳаракатларини танқид қилиб, кўплаб қарорлар, унинг фикрича, "халқ манфаати" баҳонасида қабул қилинаётганини, бироқ амалда улар фуқаролар ва тадбиркорларга қўшимча молиявий юкламага олиб келаётганини айтди.

"Халқ манфаати учун" деб пиар қиляпсизлар. Агар халқни ўйласангиз, кўчаларга чиздириб қўйиб, пул ишлайдиган тизим қилиб қўярмидинлар?," - деди собиқ депутат.

Расул Кушербаев пойтахтдаги экологик вазиятга алоҳида эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Тошкентни яшил ва экологик шаҳарга айлантириш бўйича бир неча йил олдин берилган ваъдалар ҳеч қачон бажарилмаган.

"2023 йил баҳорида Тошкент энг экологик яхши, қулай шаҳарга айлантириб бераман деб ваъда берган эдингиз. Қани ўша ваъда? Тошкент экологияси ёмон, ҳавоси ифлос, аллергик касалликлар тарқаладиган ҳудудга айланди. Дарахтларни куч ишлатиб, босим ўтказиб кестиряпсизлар. Энг яхши дарахтзор жойларни бериб юборгансизлар, қурилишга бошқага," - дея қўшимча қилди у.

Унинг фикрича, ҳокимларни сайлов тизими ечимлардан бири бўлиши мумкин.

"Биз умуман ҳокимларни сайлаш тизимига ўтишимиз керак. Шунда одамлар қонунга итоаткор раҳбарларнинг келишига сабабчи бўлган бўларди," - дея қўшимча қилди у.

216
0

Изоҳ