• 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:57

"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди

Шикоят мурожаатида ёзилишича, ўйин “Нефтчи” фойдасига ҳал (0:1) бўлиб турган вақтда Ибрагимов тепган тўп жарима майдони ичида “Нефтчи” футболчисининг қўлига теккан.

96
0
t.me/Pakhtakor_FC

"Пахтакор" футбол клуби Суперкубогда “Нефтчи”га мағлубиятга учраганидан сўнг Суперкубогидаги ҳакамлик устидан шикоят киритиш ҳуқуқидан фойдаланганини маълум қилди. 

Жамоанинг иддао қилишича, баҳснинг 51-дақиқасида Иброҳим Ибрагимов берган зарбадан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни қўли билан қайтарди. Бу ҳолатда унинг қўли нотабиий ҳолатда, тана ҳажмини кенгайтириш учун турганди.

“Бироқ на бош ҳакам, на ВАР ҳакамлари бу вазиятда тўп қўл билан ўйналганини кўришмади. Такрорий лавҳаларда эса қўлнинг танадан максимал нотабиий равишда чўзилганини кўриш мумкин”, - дейилади жамоа мурожаатида.

Клуб шунингдек, охирги йилларда шунга ўхшаш вазиятларда "Пахтакор" дарвозасига белгиланган 4 пенальтига оид скриншотлар келтирилган.

"Пахтакор" футбол клуби барча ёшдаги терма жамоаларга энг кўп номзодларни етказиб берганлиги билан фахрланади. Илк бор жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари финал босқичи йўлланмаси қўлга киритилишида ҳам жамоамиз тарбияланувчилари ҳамда футболчиларининг ўрни беқиёс бўлган. Умид қиламизки, футболимизда адолат бор ва ҳакамлар мавсум давомида беллашувларни одилона бошқариб боришади, вазият "Пахтакор" футбол клубининг ҳафсаласини пир бўлишигача етиб бормаган. 
Биз нафақат жамоамиз, балки Суперлига, Пролига ва биринчи лига учрашувларининг барчасида адолатли ҳакамлик бўлишини хоҳлаймиз. Чунки ўзбек футболини янада ривожлантириш учун ҳамиша ҳалол ва адолатли ўйинлар зарур деб ҳисоблаймиз”, - дейди клуб матбуот хизмати.


Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни Андижондаги “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Суперкубоги учрашувида “Нефтчи” “Пахтакор” жамоаси устидан 0:1 ҳисобида устун келиб, Суперкубок соҳибига айланди

96
0

Изоҳ