• 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:59

Жаҳон банки Ўзбекистонга газ узатиш тармоқларидаги сизиб чиқишларни камайтириш учун $10,6 млн қарз беради

Пуллар “Ўзтрансгаз” АЖ давлат компанияси томонидан бошқариладиган газ узатиш тармоқларида сизиб чиқишларни аниқлаш ва бартараф этиш жараёнларини йўлга қўйишга ёрдам беради.

64
0
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Жаҳон банки Ўзбекистонга 10,6 млн доллар миқдорида грант ажратишни маъқуллади. Жаҳон банкининг йўлдош нефть газини ёқиш ва метан чиқиндиларини камайтириш (Global Flaring and Methane Reduction, GFMR) траст жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини бартараф этиш механизмини яратиш” лойиҳаси “Ўзтрансгаз” АЖ давлат компанияси томонидан бошқариладиган газ узатиш тармоқларида сизиб чиқишларни аниқлаш ва бартараф этиш жараёнларини йўлга қўйишга ёрдам беради

Лойиҳа доирасида 2029 йилгача таъмирлаш ишлари орқали истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларига етказиб бериладиган қарийб 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олдини олиш режалаштирилган.

Газ йўқотишларининг камайиши, шунингдек, тахминан 18 миллион доллар миқдорида маблағлар тежалишини таъминлайди. Ушбу маблағларнинг катта қисми сизиб чиқишни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича узоқ муддатли чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади. Улар “Ўзтрансгаз” АЖ газ узатиш тизимининг самарали ва ишончли фаолият юритишини таъминлаш имконини беради.

GFMR томонидан тақдим этилган грант маблағлари газ йўқотишларини камайтириш бўйича узоқ муддатли чора-тадбирларни молиялаштириш учун ишлатилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги махсус жамғарма орқали молиялаштирилади.

Жамғарма лойиҳа доирасида тежалган газни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан тўлдирилади ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг газ узатиш инфратузилмасидаги сизиб чиқишларни бартараф этиш бўйича қўшимча ишларни молиялаштиради.

Лойиҳа, шунингдек, газ сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш учун “Ўзтрансгаз” АЖга замонавий ускуналар сотиб олиш ва ходимларни ўқитишга сармоя киритишни назарда тутади.

Шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖга табиий газнинг асосий компоненти бўлган метан эмиссияси бўйича ҳисобот ва ўлчашнинг халқаро стандартларини жорий этишда кўмаклашилади.

64
0

Изоҳ