• 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:28

Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

73
0
uznews.uz

16-18 март кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 17-18 мартда Сурхондарё вилоятида ва 18 мартда Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади

19 мартда республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади.

20 мартда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқ, ёмғир пайтида 13-15 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони март ойи ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

16-17 март кунлари республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда 16-18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 19 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ, 19 мартда 14-17 даража илиқ бўлади.

73
0

Изоҳ