Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ноқонуний диний таълим берувчи ҳужра ташкил этиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Яширин ҳужрада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 17 нафар бола таълим олаётгани аниқланган.
Уларнинг ота-онаси ҳужра ташкил этган шахсга 100-150 АҚШ доллари миқдоридаги пул тўлаб келишган.
Болаларнинг 14 нафари Қўқон шаҳридан бўлса, қолганлари республиканинг турли ҳудудларидан келганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 229-прим 2-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ