Куни кеча 2012 йилда туғилган фуқаро отасига тегишли бўлган автомашинани бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
"Ҳа, уч-тўрт кун олдин ўғлим ижтимоий тармоқларга машина бошқараётгани акс этган видеоларни жойлаштирди. Бу нотўғри эканлигини тушуниб етдик, биз билан тушунтириш суҳбати ўтказилди. Бошқа ота-оналарга ҳам маслаҳат бермоқчиман: вояга етмаган болаларга рулга ўтиришга рухсат берманг. Биз содир бўлган воқеадан афсусдамиз," - деди боланинг отаси.
Отага нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.
Изоҳ