• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 23:10

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев учувчисиз учиш аппаратининг Озарбайжон ҳудудига уюштирган ҳужумини қоралади. Шунингдек, етакчилар Яқин Шарқдаги вазият ва Эрондан ватандошларни Озарбайжон орқали эвакуация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

1614
0
president.uz

5 март куни Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари орқали уюштирилган ҳужумларни кескин қоралади, шунингдек, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Суҳбат чоғида сўнгги кунларда Яқин Шарқда кузатилаётган кескинлик тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келаётгани ва жиддий хавотир уйғотаётгани алоҳида таъкидланди. Раҳбарлар муборак Рамазон ойида рўй бераётган бундай воқеалар умуминсоний қадриятларга, халқаро нормалар ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принципларига зид эканини қайд этдилар.

Ўзбекистон президенти фуқароларимизни Эрондан Озарбайжон ҳудуди орқали хавфсиз эвакуация қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ва яратилаётган шароитлар учун Илҳом Алиевга миннатдорлик билдирди.

Озарбайжон президенти, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга дўстона суҳбат ва синовли дамларда қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

1614
0

Изоҳ