• 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тиббиёт 3 март 13:49

Тиббиёт ОТМларида суперконтрактда ўқиш бекор қилиниши режалаштирилмоқда — қонун лойиҳаси

ССВ шифокорлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича янги чора-тадбирларни, жумладан, ўзлаштириш талабларини ошириш ва далилларга асосланган тиббиётни жорий этишни таклиф қилмоқда.

194
0
uznews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ҳужжат билан 2026/2027 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишларига оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) асосида ўқишга қабул қилишни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, бакалавриат, резидентура (клиник ординатура) ва магистратура таълим йўналишлари бўйича ҳар бир ўқув модулининг академик кўрсаткичларини ўзлаштиришда ҳамда давлат имтиҳонларини топширишда қуйидаги минимал ўтиш баллари белгиланади:

• шифокорлик мутахассисликлари учун - 70%;
• ўрта тиббиёт ходимлари мутахассисликлари учун - 60%.

Аҳоли ўртасида энг кўп тарқалган ва ўлим даражаси бўйича энг хавфли бўлган касалликлар ва ҳолатлар бўйича таълим олиш учун ажратиладиган кредит соатлари миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

Таълим жараёнига илмий тадқиқотлар ва далилларга асосланган тиббиёт методологияси, симулятсия марказларида амалий кўникмаларни эгаллаш мажбурий тартибда жорий этилади.

Тор ихтисослик йўналишлари бўйича врачларнинг бирламчи ва қўшимча ихтисослашуви фақат резидентура (клиник ординатура) ва магистратура орқали амалга оширилади.

Бунда қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ёки дастурлари орқали тор йўналишлар бўйича ихтисослаштириш бекор қилинади (қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик бундан мустасно). Шунингдек, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш (интернатура) курсларига қабул бекор қилинади.

Лойиҳа муҳокамаси 18 мартга қадар давом этади.

194
0

Изоҳ