• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 08:18

Автомобил эгалари ЙҲҚ қоидалари бузилиши ҳақидаги хабарномаларни электрон шаклда олади — ИИВ

Эндиликда қарор нусхалари ва уларга илова қилинган материаллар электрон кўринишда my.gov.uz портали ҳамда бошқа мобил иловалар орқали юборилади.

58
0
uznews.uz

Аввал хабар берганимиздек, ЙҲҚ қоидаларини бузиш бўйича тузилган баённомаларни почта орқали етказиб бериш хизмати 1 мартдан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан шартнома мавжуд эмаслиги сабабли вақтинча тўхтатилган эди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, қарор нусхалари ва уларга илова қилинган материаллар синов тартибида электрон шаклда қуйидаги рақамли платформалар орқали юборилади:

— Давлат хизматлари портали — my.gov.uz (MyGov мобил иловаси);

— SafeRoad мобил иловаси;

— Road24 мобил иловаси;

— Ягона интерактив давлат хизматлари портали (My.gov.uz) мобил иловаси;

— Hamroh мобил иловаси.

Қарор расмийлаштирилгандан сўнг 6079 рақамидан SMS-хабарнома юборилади. Агар SMS-хабар келмаса, my.gov.uz порталига кириб, телефон рақамини рўйхатдан ўтказиш зарур — шундан кейин барча хабарномалар автоматик тарзда юборилади.

Таъкидланишича, мазкур рақамли хизматлардан фойдаланиш муддат билан чекланмаган, қўшимча рўйхатдан ўтиш ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди. Иловалар орқали иш материаллари билан танишиш ва жаримани белгиланган муддатда тўлаш мумкин.

Ушбу чора-тадбирлар «Хавфсиз шаҳар» концепциясини амалга ошириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, жарима қўллаш қарорларини юборишда инсон омилини камайтириш мақсадида қабул қилинган.

58
0

Изоҳ