• 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:43

Ўзбекистонда электромобиллар сотиб олиш ва улардан фойдаланиш учун имтиёзлар жорий этилади

Президент фармонига мувофиқ, мамлакатда экологик тоза транспортдан фойдаланишни кенгайтириш дастури амалга оширилади.

184
0
TOKBOR

Президент фармонига мувофиқ, мамлакатда экологик тоза транспортдан фойдаланишни кенгайтириш дастури амалга оширилади.

Хусусан, аҳоли учун экологик тоза автомобиллар харид қилишга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 1 сентябрдан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат бюджети ҳисобидан автокредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартибини жорий этиш топширилди.

Биринчи босқичда 15 минг нафар фуқарога электромобиль сотиб олиш учун йиллик 16% ставкада автокредитлар ажратилади.

1 майдан Энергетика вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тадбиркорларга 10% ставкада имтиёзли кредитлар бериш, шунингдек, ер участкаларини аукцион орқали бозор нархидан икки баравар арзон нархда сотиб олиш имкониятини яратиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, электромобилларни қувватлаш станцияларида қувватлаш вақтида 1 кВт·соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Қувватлаш станциялари сони 4 мингтага етказилади.

Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмитага 1 июндан эксплуатация муддати тугаган автомобилларни Trade-in асосида қабул қилиш ва уларни автосаноат корхоналарида қайта ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда эски автомобилни топшириб, янги автомобиль сотиб олганда автокредит фоизининг бир қисмини қоплаш тартибини жорий этиш топширилди.

Натижада атмосферани ифлослантирувчи чиқиндиларни камайтириш мақсадида 3 мингта автомобиль утилизация қилиниб, уларнинг қисмлари қайта ишланади.

Электромобилларда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун 1 мартдан ижтимоий солиқнинг белгиланган ставкасига 10% чегирма берилади. Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли автотураргоҳлардан, жумладан аэропортлар ва вокзаллар ҳудудидаги парковкалардан 30 дақиқа давомида бепул фойдаланишга рухсат этилади.

Шу тариқа камида 300 минг нафар фуқарога электромобиль такси хизматини кўрсатиш учун шароит яратиш режалаштирилган. Кутилишича, ички ёнув двигателли автотранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келадиган атмосфера ифлосланиши даражаси 7% га камаяди.

184
0

Изоҳ