• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 10:01

Янги ташкил этилган Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига директор тайинланди

Президентнинг 6 февралдаги қарори билан ташкил этилган агентликка Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари ўтказилди. Унга пойтахт ҳокимлигининг собиқ ходими раҳбарлик қилди.

93
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳайдаров Бахтиёр Ҳалимович Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Тайинловга қадар Б.Ҳайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Президентнинг 6 февралдаги тегишли фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди. Агентликка Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари ўтказилди.

Агентлик директори Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия ҳамда Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг доимий аъзоси ҳисобланади.

Агентликнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

• бозорларни таҳлил қилиш ва ўзлаштиришга тавсия этилган ҳамда қўшилган қиймат занжирларини ривожлантиришга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш;

• бундай маҳсулотларни ўзлаштирган тадбиркорлик субъектлари билан кафолатли харид шартномаларини тузиш ва уларни давлат дастурларига киритиш;

• давлат иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳалари бўйича уларнинг иқтисодий самарадорлиги, саноат кооперацияси, кадрлар, инфратузилма, технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда қўшилган қийматни комплекс баҳолаш;

• йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳужжатларда қўшилган қийматни баҳолаш кўрсаткичларини мустаҳкамлаш;

• саноат кооперацияси, технологиялар трансфери, етказиб берувчиларни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда рухсат бериш ва бошқа мажбурий тартиб-таомиллардан ўтишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

93
0

Изоҳ