• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 08:28

Абдуқодир Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг "Манчестер Сити" футбол клуби сафида январь ойининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

108
0
Mancity

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди.

Ушбу соврин учун Бернарду Силва ҳамда Жанлуиджи Доннарумма ҳам номзод сифатида кўрсатилган бўлиб, ғолиб клубнинг расмий веб-сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш орқали аниқланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Ҳусанов энг кўп овоз тўплаб, ушбу индивидуал мукофотга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов январь ойи давомида “Манчестер Сити” сафида тўртта мусобақа доирасида жами тўққизта учрашувда майдонга тушди.

У ўйинларнинг аксариятида тўлиқ ҳаракат қилиб, жамоанинг ҳимоя чизиғида барқарор ва ишончли ўйини билан ажралиб турди.

Шунингдек, ушбу мукофот Ҳусанов учун “Манчестер Сити” сафида қўлга киритилган иккинчи шундай эътироф ҳисобланади. Аввалроқ у Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2025 йил якунларига кўра Осиё футбол конфедерацияси (AFC) рамзий терма жамоасига киритилган эди.

Айни пайтда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси жадвалида 47 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мутахассислар Ҳусановнинг барқарор ўйини жамоанинг чемпионлик учун курашида муҳим омиллардан бири эканини таъкидламоқда.

108
0

Изоҳ