Марказий банкнинг ички валюта бозори шарҳига бағишланган ҳисоботига кўра, 2025 йилда аҳоли томонидан тижорат банкларига 21,7 миллиард доллар сотилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан (16,1 миллиард доллар) 1,4 баробар кўпдир.
Шу билан бирга, жисмоний шахслар банклардан 12,0 миллиард доллар сотиб олди, бу 2024 йилга нисбатан 27 фоизга кўп (9,4 миллиард доллар).
Умуман олганда, жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта таклифи ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 9,7 миллиард долларга ошиб кетди, бу ўтган йилга нисбатан 1,4 баробар кўпдир.
Қайд этилишича, жисмоний шахслар томонидан банклар билан амалга оширилаётган операцияларнинг ижобий сальдоси ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилишда давом этмоқда.
Изоҳ