• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:57

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ҳажмларини йилига 280 мингта квартирага етказиш режалаштирилмоқда

Бир киши ҳисобига тўғри келадиган ўртача турар жой майдонини 18,9 квадрат метрдан 23 квадрат метргача ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, жорий йилда 140 мингта янги квартира қурилиши режалаштирилган.

68
0
uznews.uz

Президент матбуот хизмати хабар беришича, Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида янги ёндашувларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Қайд этилишича, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида сўнгги 8 йил ичида мамлакатда 120 миллион квадрат метр турар жой майдони барпо этилди ва фойдаланишга топширилди. Бу 600 мингдан ортиқ уй ва квартираларни ташкил этади. Уй-жой сотиб олишни қўллаб-қувватлаш учун 541 минг нафар фуқарога жами 103 трлн сўм миқдорида имтиёзли ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилди. Урбанизация даражаси 1991 йилдаги 40,3 фоиздан 51 фоизгача ошди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари амалга оширилган ишлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлади. Республикада ҳар йили тахминан 200 мингта янги оила ташкил этилади, бу эса янги уй-жойлар, йўллар ва ижтимоий инфратузилмага бўлган талабнинг янада ортишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда бир киши ҳисобига ўртача 18,9 квадрат метр турар жой майдони тўғри келмоқда. Ушбу кўрсаткични камида 23 квадрат метрга етказиш учун 2040 йилга қадар ҳар йили 280 мингта квартира қуриш суръатларини таъминлаш зарур.

Шу мақсадда урбанизация соҳасидаги бошқарув янги тизим асосида қайта ташкил этилди, уй-жой қурилиши ҳажмларини босқичма-босқич ошириш вазифаси юклатилган алоҳида қўмита тузилди. Жумладан, 2026 йилда 140 мингта, 2027 йилда 150 мингта, 2028 йилда эса 160 мингта квартира қуриш режалаштирилган.

Тақдимотда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, айрим ҳудудларда аҳоли пунктларининг тартибсиз кенгайиши келажакда қишлоқ хўжалиги ерлари танқислигига олиб келиши мумкин.

Шу муносабат билан эскирган турар жой фондларини янгилаш ва уй-жой қурилишида реновация улушини ошириш зарурлиги таъкидланди. 2040 йилга қадар реновация улушини ҳозирги 15 фоиздан 60 фоизга етказиш, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишини 120 тагача кенгайтириш режалаштирилмоқда.

68
0

Изоҳ