• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:43

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб C-390 Millennium самолётини эксплуатация қила бошлайди

C-390 Millennium самолёти мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан транспорт ва гуманитар миссиялар учун қўлланилади.

129
0
Embraer

Глобал аэрокосмик компания Embraer Сингапур авиа-шоусида Ўзбекистон C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётининг буюртмачиси эканини расман эълон қилди. Илгарироқ буюртма ҳақида маълум қилинган эди, бироқ буюртмачи номи очиқланмаганди. Бу ҳақда Embraer компаниясининг расмий сайтида хабар берилди.

C-390 Millennium самолёти Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан транспорт ва гуманитар миссияларда фойдаланилади, бу эса уларнинг операцион имкониятларини сезиларли даражада оширади.

Шунингдек, Ўзбекистон ушбу самолётни эксплуатация қила бошлайдиган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлиши таъкидланмоқда. Компания вакилларига кўра, мазкур самолёт «ҳарбий-транспорт авиацияси бозорини тубдан ўзгартиради».

XXI асрда яратилган ва лойиҳалаштирилган C-390 Millennium ўз синфидаги энг замонавий ҳарбий-транспорт самолёти ҳисобланади. У бошқа ўрта синф ҳарбий-транспорт самолётларига нисбатан каттароқ — 26 тоннагача фойдали юк ташиш қувватига эга, юқори тезликда (470 тугунгача) ва узоқ масофаларга учиш имкониятига эга.

Самолёт турли вазифаларни бажара олади, жумладан: юк ва шахсий таркибни ташиш, техника ва десантни ташлаб бериш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув операциялари, ёнғин ўчириш ҳамда гуманитар миссиялар. Шунингдек, у вақтинчалик ёки тайёрланмаган учиш-қўниш йўлакларидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Millennium самолёти НАТО инфратузилмаси билан тўлиқ мос келади ва Agile Combat Employment (ACE) концепцияси доирасидаги операциялар учун айниқса қулай ҳисобланади.

Айтилишича, C-390 Millennium самолёти ҳозирда Бразилия, Португалия, Венгрия, Жанубий Корея, Нидерландия, Австрия, Чехия, Швеция, Словакия ва Литва ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳам эксплуатация қилинмоқда.

129
0

Изоҳ