Фозилов Акрамжон Муроджон ўғли Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли фармойишни давлат раҳбари Администрацияси раҳбари имзолади.
Тайинловга қадар А.Фозилов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
У янги лавозимда Ички ишлар вазирининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Рустам Мирзаев ўрнини эгаллади.
Изоҳ