“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда корхона ва филиалларнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат хизмати (бўлими) ходимлари томонидан мунтазам равишда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ноқонуний ҳолатларни аниқлашга қаратилган тадбирлар барча ҳудудларда ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
2025 йил даври давомида ўтказилган рейд тадбирлар давомида қиймати 319,7 млрд. сўмлик 186,2 млн кВт.соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган ва қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарарни ундириш ҳамда қоидабузарлик содир этган истеъмолчиларга қонуний чора кўриш учун барча ҳужжатлар тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Изоҳ