• 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:40

"Прописка" ва манзил бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни энди онлайн таҳрирлаш мумкин

Фуқаролар ва кўчмас мулк эгаларига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумотларга онлайн тарзда тузатиш киритиш имконини берувчи янги хизмат жорий этилмоқда.

146
0
uznews.uz

Ҳукуматнинг 30 январдаги қарори билан яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш хизмати жорий этилмоқда.

Давлат хизмати қуйидаги ҳолларда кўрсатилади:

• фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш бўйича мурожаати асосида тизимда таҳрирланган қайд варағи бериш;

• мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш бўйича мурожаати асосида тизимда манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.

Ариза берувчи ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёхуд my.gov.uz портали орқали электрон ариза билан мурожаат этиши мумкин.

Ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади. Хизмат бепул тақдим этилади.

Текширув натижаларига кўра, тўғриланган маълумотлар QR-кодли тизим орқали тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилади.

146
0

Изоҳ