2018 йилда Фаррух Yandex Go билан ҳамкорликни бошлади. Like Taxi сервиснинг илк парк-ҳамкорларидан бири бўлди. Шу йили Фаррух Анастасия билан танишди. У нафақат ҳаётда ишончли ҳамроҳ, балки қисқа вақт ичида бизнесга ҳам фаол қўшилди. Орадан вақт ўтиб, Фаррух парк бошқарувидан четга чиқиб, ўзини экстремал ҳобби — автоспортга бағишлади. Бугун у Ўзбекистон раллиси бўйича чемпион. Анастасия эса барча операцион жараёнларни тўлиқ ўз зиммасига олган ҳолда, 8 йилдан бери бизнесни муваффақиятли бошқариб келмоқда.
— Анастасия, «эркакларники» деб ҳисобланадиган бизнесга қандай кириб келдингиз?
— Болалигимдан машиналарга қизиққанман. Фақат Фаррух билан танишгунга қадар бу билан тўлиқ шуғулланиш имкони бўлмаган. Кейин эса турмуш ўртоғим автоспорт билан шуғулланишини билдим ва икковимиз ҳам бу соҳага «бошимиз билан шўнғидик». Ҳатто бир хил классда — бир-биримизга қарши мусобақаларда қатнашганмиз. Фаррухдек натижаларга эришолмадим, лекин бу жуда қизиқарли эканини англадим.
— Сизнинг асосий маълумотингиз қайси соҳага оид?
— Коллежни ЭҲМ оператори мутахассислиги бўйича тугатганман. Оилавий бизнесни бошлашдан олдин ресторан соҳасида ишлаганман: аввал официант, кейин эса менежер бўлганман. Бу тажриба менга жуда кўп нарса берди. Одамлар билан ишлаш жараёнида сабр-тоқат ва жавобгарликни ўргандим. Бугун айнан шу сифатлар менинг бошқарув услубимнинг асосини ташкил этади.
— Бошқарув услубингизни қандай таърифлар эдингиз?
— Бошида жуда ҳиссиётга берилардим: қандайдир ҳолат юз берса, ўз ҳаққимни исботлашга уриниб, тортишиб, жаҳл қилардим. Ҳозир эса «совуққонлик»ни сақлашга ҳаракат қиламан. Коммуникацияга жуда катта эътибор бера бошладим. Ходимлар ва ҳайдовчилар қўрқмасдан гапира олиши мен учун жуда муҳим. Ҳар қандай мураккаб масалани очиқ мулоқот орқали ҳал қилишга интиламан — ҳар бир томон ечимга эга бўлиши керак. Баъзан қийин характерли ҳайдовчилар ҳам учрайди, бундай пайтда ҳам қатъиятли, «эркакларча» позицияни, ҳам эмоционал интеллектни ишга солишга тўғри келади — акс ҳолда қийин.
— Бизнесингиз ривожида Yandex Go билан ҳамкорлик қандай аҳамиятга эга?
— Жуда катта. Бугун Yandex Go — оддий хизмат эмас. Платформа шаффоф жараёнлар, автоматизация, таҳлил, бонус тизимларини таклиф қилади. Бу эса ҳам ҳайдовчилар, ҳам парклар учун ўсиш имконини беради. Бу — мустаҳкам пойдевор. У мавжуд бўлганда, сифатни йўқотмасдан тизимли ва хотиржам равишда масштаблаш мумкин.
Яна бир муҳим жиҳат — Yandex Go турли дилерлик марказлари билан ҳамкорлик қилади ва парк-ҳамкорлар учун махсус шартлар яратади. Яъни автомобилни белгиланган муддат давомида бўлиб тўлаш асосида олиш мумкин.
Бу ҳайдовчилар учун қулай ва фойдали, биз учун эса паркни тизимли ва шаффоф равишда кенгайтириш имкониятидир.
Бугун Like Taxi — бу:
• Yandex Go билан 8 йиллик ҳамкорлик
• кунлик тахминан 5 000 нафар фаол ҳайдовчи
• Тошкент, Хива, Бухоро, Фарғона ва Қаршида офислар
— Ҳозирда бизнесда сиз ва турмуш ўртоғингиз ўртасида вазифалар қандай тақсимланган?
— Охирги икки йилда Фаррух фақат стратегик масалалар билан шуғулланади. У тўлиқ автоспортга кириб кетди ва Ўзбекистон раллиси чемпиони бўлди. Мен эса барча операцион жараёнларга жавобгарман.
Биринчиси — жамоа. Улар учун иш ритмини тўғри йўлга қўйиш ва ҳеч ким “куймаслигининг” олдини олиш муҳим. Биздаги соҳа шундайки: бир кунда яхши кайфиятда қўнғироқ қилган ўн нафар ҳайдовчи бўлса, албатта биттаси асабийлаштиради. Шунинг учун жамоада стрессга чидамлилик ва дўстона муҳит бўлиши жуда муҳим.
Иккинчиси — ҳайдовчилар. Доим уларга нима таклиф қила олишимиз, нимани яхшилашимиз мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Ҳозир парклар ўртасида рақобат кучли, ва танловни парк эмас, ҳайдовчи қилади. Бизнинг фарқимиз — биз «жонли» паркмиз: инсонга муносабат биз учун устувор. Ҳайдовчилар бизни шахсан танийди, ёзиши, қўнғироқ қилиши мумкин — муаммоларни тез ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Масалан, менинг контактларим очиқ, исталган ҳайдовчи бевосита мурожаат қилиши мумкин: масалани операторга йўналтираман ёки агар ваколатимда бўлса, ўзим ёрдам бераман.
Учинчиси — маъмурий жараёнлар: реклама, коммуникация, ҳужжатлар билан ишлаш.
Алоҳида эътибор талаб қиладиган ҳолатлар ҳам бор — ЙТҲ ёки низолар каби. Бу ерда ҳам менинг иштироким зарур.
— Яқин йилларда бизнесни ривожлантириш бўйича режаларингиз қандай?
— Like Taxi ривожининг асосий йўналишларидан бири — ўз автомобиль паркини ишга тушириш. 2025 йил январидан бу йўналишни фаол ривожлантиряпмиз. Ҳозирда паркда 22 та ўзимизга тегишли автомобиль бор, йил охиригача улар сонини 200 тага етказишни режалаштиряпмиз. Бундай кенгайиш ҳам ҳайдовчилар, ҳам компания учун фойдали.
Шахсий автомобили бўлмаган ҳайдовчилар машинани ижарага олиб, тўғридан-тўғри парк орқали ишлаш имконига эга бўлади. Бизнес учун — барқарорлик ва масштаблаш, ҳайдовчилар учун эса тушунарли ва шаффоф иш шартлари.
— Бугун тадбиркор сифатида ўз йўлингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳар куни иш ва оилавий ҳаётни уйғунлаштириш осон эмас.
Ёлланма ходим иш вақти тугагач уйига кетади, менда эса бизнес масалалари уйга ҳам кўчади ва муҳокама тўхтамайди. Шахсий ҳаёт иккинчи ўринга сурилаётгандек бўлади. Шу сабабли устувор йўналишларни қайта кўриб чиқиш, чегараларни қайта белгилаш жуда муҳим. Лекин биз буни уддалаяпмиз. Бугун мен ўсдим ва шу йўл учун миннатдорман.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ