• 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 07:36

Ўзбекистонда педофилия учун умрбод қамоқ жорий этилиши кутилмоқда

Мамлакатда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

98
0
uznews.uz

Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик каби жамият олдида турган долзарб муаммоларга қарши курашиш бўйича самарали ишлайдиган тизимни йўлга қўилади. Бу ҳақда “‘Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш’ йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва ‘Ўзбекистон — 2030’ стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳасида назарда тутилган

Лойиҳага кўра, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига барҳам бериш мақсадида жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чоралари белгиланади.

Вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг мутлақ ваколатига ўтказилади.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар ва хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва кўришга ихтисослашган ва махсус тайёргарликдан ўтган терговчива судьялар фаолияти йўлга қўйилади.

98
0

Изоҳ