Кеча, Эрон чемпионати Про лигаси 17-туридан ўрин олган "Персеполис" ва "Сепахон" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Остон Ўрунов ва Игорь Сергеев фаолият олиб бораётган "Персеполис" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизиқарли кечган баҳсда "Персеполис" томонидан киритилган иккала голга ҳам ўзбекистонлик футболчилар муаллифлик қилишди. Ўйиннинг 53-дақиқасида Остон Ўрунов ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқада Игорь Сергеев "Персеполис"га 3 очко тақдим этган ғалаба голига муаллифли қилди.
Ушбу учрашувдан сўнг Эрон чемпионатида дебют голини урган Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сепахон" жуда ҳам яхши жамоа, бу ўйин қийин бўлди. Гол урганимдан хурсандман, лекин қизил карточка олганим мен учун яхши бўлмади. Бизга омад кулиб боқди ва муҳим 3 очкони олганимиз яхши бўлди. Қорли ҳавода бундан яхши ўйин кўрсата олмаймиз. "Персеполис"даги дебют голимни уришимда менга ёрдам берган Остон Ўруновга миннатдорчилик билдираман. Қизил карточка олганим учун бош мураббийдан узр сўрайман," - деди Игорь Сергеев.
Изоҳ